date
views 130

OpenAI o3-pro моделини ишга туширди

OpenAI o3-pro моделини ишга туширди
OpenAI ўзининг янги сунъий интеллект модели — o3-pro ни ишга туширди, деб rozetked.me хабар берди. У ChatGPT'нинг Pro обуначилари ва API орқали фойдаланувчилар учун аллақачон мавжуд.

o3-pro — базавий o3 моделининг такомиллаштирилган версияси бўлиб, аниқлик, мантиқий фикрлаш ва математик масалаларни ҳал этишда юқори самарани намойиш қилмоқда.

OpenAI таъкидлашича, мутахассислар томонидан берилган баҳо ва рецензияларда o3-pro барча муҳим соҳалар — фан, таълим, дастурлаш, маълумот таҳлили ва ёзиш соҳаларида аввалги моделлардан устун экани қайд этилган. Шунингдек, унда жавоблар равшан ва тўлиқ тақдим этилади.

o3-pro ChatGPT'нинг барча инструментларини қўллаб-қувватлайди: интернет қидируви, файллар билан ишлаш, визуал маълумот таҳлили, Python билан ҳисоб-китоблар, шахсий хотирадан фойдаланиш ва бошқалар.

API орқали нархи:
• 1 миллион кириш токени — 20 доллар
• 1 миллион чиқиш токени — 80 доллар

Корпоратив ва таълим аккаунтлари эгаларига o3-pro'га келаси ҳафтадан кириш имкони тақдим этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OpenAI o3-pro моделини ишга туширди