
Агар хорижий профессионал контентли аудиовизуал сервислар эгаларининг улушини чеклаш тўғрисида қонун қабул қилинса, YouTube видеохостинги Россия ҳудудидан кетиши мумкин. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
«Аудиовизуал сервис ташкилотчиси» тушунчасига фойдаланувчилар ўзлари ишлаган контентларни жойлаштирувчи YouTube ҳам киради. Манбага кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши YouTube’нинг Россиядан кетишига олиб келади.
Видеохостинг ҳам профессионал, ҳам фойдаланувчи контентга эга, бироқ ҳозирда бирини иккинчисидан ажратувчи усул йўқ. Бундан ташқари, қонуннинг қабул қилиниши қўшимча инфратузилма яратиш туфайли харажатларнинг ошишига олиб келиши мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, «Вымпелком» ва МТС алоқа операторлари ҳам хорижий онлайн-кинотеатрлар фаолиятининг чекланиши тўғрисида қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар