date

Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди

Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди
Хитойда махфий ҳарбий операциялар учун чивин ўлчамидаги дрон ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Хитойнинг Соутҳ Чина Морнинг Пост нашри хабар берди.
Дрон Хунан провинциясидаги Миллий мудофаа технологиялари университети (НУДТ) робототехника лабораторияси томонидан яратилган. У ахборот разведкаси ва жанг майдонидаги махсус миссиялар учун жуда мос келади.

Ҳарбий қурилмада қўниш учун ишлатилиши мумкин бўлган соч толасидек ингичка учта “оёқча” мавжуд. Бу турдаги дронлар, эҳтимол, шаҳардаги жангларда, қидирув-қутқарув ёки электрон кузатувда қўлланиши мумкин.

Дронлар парвози сезилмаслиги мумкин, шу сабабли яширин урушда, жосусликда ёки тактик разведкада муҳим аҳамиятга эга. Уни смартфон орқали бошқариш мумкин бўлади.

Ҳозирги вақтда энг кичик серияли ҳарбий дрон Норвегиянинг ПД-100 Блаcк Ҳорнет бўлиб қолмоқда, унинг узунлиги 100 мм ва оғирлиги 18 грамм. Ушбу қурилма 5 м/с гача тезликка эришиш, оператордан 1 км гача масофада ишлаш ва ҳавода 25 дақиқагача бўлиш қобилиятига эга.

Хитой ишланмаси, дастлабки маълумотларга кўра, махфийлик ва манёврчанлик бўйича Норвегия дронини ортда қолдириши мумкин. Ҳозирча янги дроннинг аниқ техник хусусиятлари номаълум.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди