date

Телеграм йилига 1 миллион доллар тўланадиган вакансия эълон қилди

Телеграм йилига 1 миллион доллар тўланадиган вакансия эълон қилди
Телеграм асосчиси Павел Дуров ўзининг Телеграмдаги каналида йилига 1 миллион доллар маош тўланадиган Андроид дастурчи кераклиги ҳақида хабар қолдирди.

Хабарда дастурчилик лавозимига фақатгина махсус код ёзиш танловида ғолиб чиққан иштирокчининг аризаси қабул қилиниши ва танлов 2025 йил 11 июлгача давом этиши маълум қилинган.

Ҳозирда Телеграм томонидан танлов тафсилотлари, техник топшириқлар ва талаблар бўйича махсус саҳифа ҳам очилган. Танловда қатнашувчиларга самарали, тезкор ва хавфсиз код ёзиш бўйича мураккаб вазифалар берилади.

Телеграм дунё бўйича бир миллиарддан ортиқ фойдаланувчига эга ва унинг хавфсизлик даражаси, тезкор ишлаши кўплаб фойдаланувчилар томонидан юқори баҳоланади. Компания ҳозирда айнан шу устунликларни янада кучайтириш устида ишламоқда.

Дуров илгари ҳам ўз лойиҳаларига энг яхши мутахассисларни жалб қилиш учун танлов эълон қилган. 2019 йилда у худди шундай саралаш орқали дастурчиларни ишга олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Телеграм йилига 1 миллион доллар тўланадиган вакансия эълон қилди