date

Ўзбекистон ва Россия дрончилари Термезда ҳарбий машғулот ўтказди

Ўзбекистон ва Россия дрончилари Термезда ҳарбий машғулот ўтказди
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий дрончилари «Ҳамкорлик-2025» қўшма машғулотлари доирасида бронетехникага зарба бериш бўйича машқлар ўтказди, деб ТАСС агентлигига таяниб Kursiv хабар берди. Машғулотлар «Термиз» полигонида бўлиб ўтмоқда.

Машғулотлар давомида икки мамлакат ҳарбийлари турли турдаги дронлар, жумладан, FPV-дронлардан фойдаланди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари юк етказиш ва шароитли яраланганларни эвакуация қилиш учун роботлаштирилган комплексдан фойдаланди.

Маълумот учун, жорий йил июль ойида Ўзбекистонда чегарачиларни тайёрлаш учун мўлжалланган махсус учувчисиз учиш тизимлари мажмуаси ишга туширилган. Унинг ёрдамида ҳарбийлар дронлардан турли ҳолатларда фойдаланишни ўрганмоқда.

2023 йилда эса Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон армиясида хизмат қилаётган дронлар намойиш этилган эди. Улар орасида туркча Bayraktar TB2 ва хитоий Wing Loong дронлари ҳам бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон ва Россия дрончилари Термезда ҳарбий машғулот ўтказди