
TechCrunch’га кўра, Spotify тарихда илк бор ўзининг оилавий тариф режаси (Family Plan) фойдаланувчиларига ҳам аудиокитоб (аудио шаклидаги китоблар) тинглаш имкониятини тақдим этди.
Бундан аввал, фақат Premium Individual ва Duo режаларидаги фойдаланувчиларгина Spotify’да ҳар ой 15 соатгача аудиокитоб тинглаш ҳуқуқига эга эдилар. Эндиликда эса бу имконият Family Plan режасига ҳам татбиқ этилди. Бу янгилик орқали Spotify 6 нафаргача оила аъзоларига бир вақтнинг ўзида аудиокитоб тинглашга рухсат беради.
Шу тариқа, Spotify ўзини фақат мусиқа ва подкаст эмас, балки аудиокитоб платформаси сифатида ҳам мустаҳкамлаб бормоқда. Компания мазкур қадам билан Amazon’га қарашли Audible каби рақобатчиларга қарши кучли рақобатга киришмоқда.
Янги хизмат ҳозирча АҚШ, Британия, Австралия ва Канадада ишга туширилди. Яқин вақтда бошқа мамлакатларда ҳам жорий этилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар