Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube терроризмни тарғиб қилишга қарши курашиш учун экстремистик материаллар ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратишни бошлади. Бу ҳақда корпорацияларнинг қўшма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «Дарё».
Қўшма базада экстремистлар томонидан жойлаштирилган видеоёзув ва график файлларнинг ўзига хос идентификациявий белгилари ҳақидаги маълумотлар сақланади.
«Бу ҳамкорлик террористик контентни интернетда тарқатиш глобал муаммосига қарши курашиш сиёсатимизнинг самарадорлигини оширади деб умид қиламиз», — дейилади баёнотда.
Материаллар экстремистик характерга эга эканлиги ҳақидаги қарорни ҳар бир компания мустақил равишда қабул қилади. Бундай маълумотлар автоматик тарзда йўқ қилинмайди, ҳар бир ҳолатда таҳлил қилинади. Компаниялар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари фош этилмаслигига ваъда бермоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради