OpenAI 2025 йил август бошида янги GPT-5 тил моделини тақдим этади, деб rozetked.me хабар берди. Ушбу модел GPT-4 ва о-сериес имкониятларини бирлаштиради ва мавжуд моделлар ўрнини эгаллайди.
Янги GPT-5'нинг эътибори унумдорлик, массивлик ва турли ишлатиш сценарийларига қаратилади. У асосий (маин), мини ва энг енгил (нано) турларда чиқади. Маин ва мини версиялари ChatGPT ҳамда API орқали, нано эса фақат API ишлаб чиқувчиларига тақдим этилади.
О-серия моделлар, жумладан машҳур о3, алоҳида серия сифатида бекор қилинади ва уларнинг имкониятлари GPT-5 га қўшилади. Шунингдек, о3-мини га ўхшаш опен-wеигҳт модел ҳам тайёрланмоқда ва у 2019 йилдаги GPT-2'дан сўнг биринчи очиқ релиз бўлади. Бу модел эркин лицензия асосида чиқиши кутилмоқда.
Чиқиш санаси аниқ эмас: жамоа инфратузилма, техник ва бозор омилларини ҳисобга олмоқда. Бироқ, тайёргарлик фаол кетмоқда ва OpenAI ўз ҳамкорларини аллақачон огоҳлантирган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!