YouTube ўз платформасида ҳақорат сўзларига нисбатан қўлланиладиган қоидаларни енгиллаштирди ва бундай видеоларни монетизация қилиш имконини оширди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Янги сиёсатга кўра, видеоларда ўрта даражадаги ҳақорат сўзлари мавжуд бўлса, улар тўлиқ монетизация қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
Бу ўзгариш YouTube’нинг контент яратувчиларга нисбатан кўпроқ мослашувчан ва адолатли ёндашувини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Платформа шу билан бирга аниқ сўкинишларнинг оғирлиги ва контекстини ҳам ҳисобга олади. Масалан, видеонинг биринчи 7 сониясида қаттиқ ҳақорат бўлса, унда реклама чекланиши мумкин.
YouTube шу орқали номувофиқ қоидалар туфайли даромаддан маҳрум бўлаётган блогерларга енгиллик яратишни мақсад қилган.
Янгиланган қоидалар жорий ҳафтада амалиётга татбиқ этилиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!