date

«Узум Маркет» рақобат баҳсида ғалаба қозонди

«Узум Маркет» рақобат баҳсида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Рақобатни муҳофаза қилиш қўмитаси “Uzum Market” МЧЖ ХКнинг мурожаати асосида “YandexGo UB” МЧЖга нисбатан рақобат қонунчилиги бузилганлик аломатлари билан иш қўзғатди. Қўмита ўтказган текширувда “Yandex Market” рекламасида “Uzum Market” бренди билан чалғитувчи белгилар мавжудлиги аниқланган.

Хусусан, рекламада актрисанинг бинафша ранг либоси, илк кадрлар ва узум белгиси “Uzum Market”нинг олдинги видеоларига ўхшашлиги қайд этилган. Шунингдек, бош қаҳрамоннинг “А, бу маркетми?!” деган саволи томошабинда “Uzum Market” ҳақидаги таассуротни кучайтирган, актрисанинг “йўқ, бу бошқа маркет” деган жавоби эса “Yandex Маркет” устунлигига ишора қилган.

Қўмита ушбу ҳолатни “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси асосида нотўғри таққослаш деб баҳолади. Бироқ “Uzum Market” томонидан моддий зарар етказилгани бўйича аниқ иқтисодий далиллар тақдим этилмагани сабабли, ҳолат паст иқтисодий таъсирга эга деб топилди ва жарима белгиланмади.

Шунга қарамай, “YandexGo UB”га реклама ролигини оммавий ахборот воситаларидан бир ой ичида олиб ташлаш, шунингдек, 14-августга қадар Қўмитага тегишли ҳужжатни тақдим этиш мажбурияти юклатилди. Қарордан норози томон Апелляция кенгаши ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Узум Маркет» рақобат баҳсида ғалаба қозонди