Россия маркетплейсларида VPN чекловлари сабабли савдо ҳажми пасаймоқда

Россияда VPN-трафикни чеклаш бўйича жорий этилган чоралар сабабли апрел ойида йирик маркетплейсларда фойдаланувчилар фаоллиги пасайди. Дигитал Будгет маълумотларига кўра, энг катта пасайиш Wildberries платформасида кузатилиб, мобил веб-трафик 10 фоизга, компютерлардаги трафик эса 6 фоизга қисқарди. Шунингдек, Ozon ва Yandex Market мобил трафиги 3 фоизга, Avito трафиги эса 1,5 фоизга камайди.
Россиянинг йирик маркетплейслари апрель ойида фойдаланувчилар фаоллигининг пасайишига дуч келди. Бунга мамлакат ҳудудида VPN-трафикни чеклаш бўйича жорий этилган янги чоралар сабаб бўлди. Дигитал Будгет маълумотларига кўра, энг катта пасайиш Вилдберриес платформасида кузатилган: мобил веб-трафик 10 фоизга, компьютерлардаги трафик эса 6 фоизга қисқарган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бошқа йирик платформалар ҳам салбий динамикани қайд этди. Хусусан, Озон ва Yandex Маркет мобил трафиги 3 фоизга, Авито эса 1,5 фоизга камайди. Мутахассисларнинг фикрича, VPN тақиқлари биринчи навбатда мобил фойдаланувчиларга таъсир кўрсатмоқда. Кўплаб фойдаланувчилар бошқа хизматларга кириш учун VPN'ни доимий ёқиб қўйишади, бу эса маркетплейс иловаларининг секин ишлашига ёки узилишларга олиб келмоқда.
Стратегй Партнерс баҳолашича, иловалар трафигининг пасайиши 2 фоиздан 10 фоизгача етган, савдо ҳажми эса 4 фоизгача қисқарган. Сотувчиларнинг таъкидлашича, апрель ойида даромадлар март ойига нисбатан 3 фоиздан 30 фоизгача камайган. Бу ҳолат электрон тижорат бозорининг умумий айланмасига ҳам таъсир ўтказиб, тахминан 7 миллиард рубл миқдорида зарар келтирган.
Ушбу вазиятда ўз экотизимига ва ички трафик каналларига эга платформалар ютуқда қолмоқда. Хусусан, Yandex Маркет ўзининг қидирув тизими, браузери ва реклама хизматлари орқали йўқотишларнинг бир қисмини қоплаш имконига эга. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан келадиган ташқи трафикка боғлиқ бўлган майдончалар эса энг заиф бўлиб қолмоқда.





























Изоҳлар 0
…