OpenAI GPT-5’ни тақдим этди — янги давр бошланди

OpenAI GPT-5’ни тақдим этди — янги давр бошланди

OpenAI ўзининг кейинги авлод сунъий интеллект модели — GPT-5’ни расман тақдим этди, деб TechCrunch.com хабар берди. Янги модель олдинги версияларга нисбатан тезкор, аниқ ва кўп қиррали вазифаларни бажариш қобилиятига эга.

Компаниянинг айтишича, GPT-5 кенгайтирилган мулоҳаза юритиш (reasoning), узоқ муддатли контекстни эслаб қолиш ва мураккаб топшириқларни тузилиш жиҳатидан аниқ бажариш имкониятига эга.

GPT-5 шунингдек, кўп босқичли ҳисоб-китоблар, илмий таҳлиллар ва катта ҳажмли маълумотлар билан ишлашда самарадорликни оширган.

OpenAI вакиллари модел энди кўпроқ хавфсизлик фильтрлари ва ахборотнинг ишончлилигини текшириш механизмларига эга эканини таъкидлашди.

GPT-5 дастлаб ChatGPT ва API орқали ишга туширилди ва яқин ойларда кенг қамровли интеграция қилинмоқда.

Компания бу моделни сунъий интеллект соҳасидаги энг катта қадамларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар