Face ID орқали электрон шартнома тузиш соҳалари белгиланди

Face ID орқали электрон шартнома тузиш соҳалари белгиланди

Ўзбекистон ПрезидентиМеҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи, ходимлар сони 50 нафаргача бўлган хўжалик юритувчи субъектларга Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) Face ID орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш имкони берилади.

Шунингдек, давлат меҳнат инспекторлари текширувлари ҳақида ваколатли органни олдиндан хабардор қилиш тартиби бекор қилинди. “Хавфни таҳлил қилиш” тизими орқали аниқланган ҳолатлар бўйича текширув бошланишидан 10 иш куни олдин тадбиркорни огоҳлантириш талаби ҳам эндиликда меҳнат инспекцияси текширувларига тааллуқли эмас.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар