AI таржима технологияси билан шуғулланувчи Palabra стартапи Reddit асосчиларидан бири Стив Ҳоффман ҳамкорлигидаги Initialized Capital венчур фондидан инвестиция олди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Palabra сунъий интеллект ёрдамида турли тиллар ўртасида тез ва аниқ таржима қилишни мақсад қилади. Компаниянинг айтишича, уларнинг технологияси матн ва нутқ таржимасини юқори сифатда амалга оширишга қодир.
Маблағлар стартапнинг AI моделларини такомиллаштириш ва халқаро миқёсда хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга сарфланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар