TechCrunch ёзишича, Сэм Альтман сўнгги чиқиши чоғида GPT-5 дан кейинги йўналишлар ҳақида фикр алмашди. Унинг айтишича, янги моделлар инсон ҳаётига янада чуқурроқ интеграция қилинади ва кундалик ишларда ёрдамчи сифатида фойдаланилади.
Альтманга кўра, ИИ технологияси ҳали тўлиқ шаклланмаган ва “суҳбат эндигина бошланди”. Унинг фикрича, кейинги босқичда ИИ нафақат савол-жавоб, балки иқтисод, тиббиёт ва ижтимоий соҳаларда ҳал қилувчи воситага айланиши мумкин.
OpenAI раҳбари шунингдек, хавфсизлик, ишонч ва инсон назорати масалалари келгусида асосий устувор йўналиш бўлишини таъкидлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар