TechCrunch ёзишича, TikTok ўз платформаси учун янги қоидалар жорий қилди. Улар асосан “live” эфирлар, сунъий интеллект орқали яратилган контент ва ижодкорлар фаолиятини қамраб олади.
Янгиланган йўриқномаларда AI орқали яратилган контент алоҳида белгиланиши лозимлиги, шунингдек, тўғридан-тўғри эфирларда кўпроқ шаффофлик ва хавфсизлик талаб этилиши қайд этилган.
Компаниянинг таъкидлашича, мақсад платформадаги ишончлиликни ошириш ва контент яратувчилар ҳамда фойдаланувчилар ўртасида адолатли муҳит яратишдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар