date

Allianz Life хакерлик ҳужумида 11 миллион мижоз зарар кўрди

Allianz Life хакерлик ҳужумида 11 миллион мижоз зарар кўрди

Allianz Life компанияси киберхужумга учраб, 11 миллионга яқин мижознинг шахсий маълумотлари тарқалгани маълум қилинди, деб Reuters хабар берди. Маълумотлар ичида исмлар, манзиллар ва ижтимоий суғурта рақамлари ҳам борлиги айтилади.

Компаниянинг билдиришича, ҳужум жорий йилнинг бошларида амалга оширилган бўлиб, эндигина унинг оқибатлари тўлиқ аниқланди. Allianz Life махсус киберхавфсизлик мутахассислари билан ҳамкорликда текширув ўтказмоқда.

Ҳозирча ҳеч бир молиявий ҳисоб рақамлари ёки кредит карталари маълумотлари зарарланмагани қайд этилди. Шу билан бирга, мижозларга ўз шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш учун эҳтиёт чоралари кўриш тавсия этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Allianz Life хакерлик ҳужумида 11 миллион мижоз зарар кўрди