OpenAI Ҳиндистон бозори учун ойига 5 доллардан кам нархда ChatGPT обуна режасини йўлга қўйди, деб TechCrunch хабар берди. Янги тариф мамлакатда кўпроқ фойдаланувчиларни қамраб олишга қаратилган.
Компаниянинг таъкидлашича, арзон обуна варианти орқали ёшлар, талабалар ва стартаплар сунъий интеллектдан кенгроқ фойдалана олади. Бу эса AI технологияларидан самарали фойдаланиш имкониятини оширади.
Шу билан бирга, OpenAI ўз хизматларини маҳаллий бозор шароити ва тўлов имкониятларига мослаштираётгани қайд этилди. Янги тариф яқин вақтда барчага очиқ бўлиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар