
Машҳур iFixit лойиҳаси доирасида Samsung корпорациясининг янги смартфони Galaxy S6 edge’нинг ички тузилиши текшириб кўрилди. Аниқланишича, аппаратнинг ички тузилиши анча тартибли бўлишига қарамай, очиш ва таъмирлашга мослаштирилмаган.
Масалан, смартфоннинг аккумулятори бир неча қават компонентлар остида жойлашган. Унинг қобиғи шиша ва металл конструкциядан иборат бўлиб, тез қирилиши ёки зарарланиши мумкин. Орқа қопқоқ очилмайди, шу боис батареяни мустақил равишда олишнинг иложи йўқ.
iFixit лойиҳаси мутахассислари смартфоннинг таъмирга мослашганлик даражасини 3-10 ўртасида баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, янги Samsung Galaxy S6 edge смартфонлари 10 апрелда сотувга чиқарилади.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар