date

Хитой чип ишлаб чиқарувчилари акциялари кескин ошди

Хитой чип ишлаб чиқарувчилари акциялари кескин ошди

Душанба куни Хитой технологик акциялари, айниқса чип ишлаб чиқарувчи компаниялар нархи сезиларли даражада ўсди, деб Investing.com хабар берди. Бу ҳолат Пекиннинг Nvidia чипларига нисбатан текширувлари маҳаллий процессорларга талабни оширгани билан изоҳланмоқда.

Semiconductor Manufacturing International Corp акциялари Гонконгда 6%га, Cambricon Technologies — Шанхайда 8,6%гача кўтарилиб рекорд даражага етди. Hygon Information Technology акциялари эса қарийб 15%га ошиб кетди. Бироқ Hua Hong Semiconductor акциялари 3%га пасайди.

Талаб ўсиши DeepSeek компанияси маҳаллий чипларга мослаштирилган янги V3 моделини тақдим этганидан кейин янада кучайди. Шу билан бирга, хабарларга кўра, компания Huawei ишлаб чиқарган чипларда ўқитиш муаммолари сабаб янги модел релизини кечиктирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой чип ишлаб чиқарувчилари акциялари кескин ошди