date

Самарқандлик йигит сунъий идрокли телевизор яратди

Самарқандлик йигит сунъий идрокли телевизор яратди

Самарқандлик ёш йигит томонидан сунъий интеллект билан жиҳозланган замонавий телевизор ишлаб чиқарилмоқда. "2:32" деб номланган ушбу телевизор фойдаланувчининг одатларини ўрганиб, контентни автоматик танлаш ва тавсия қилиш имкониятига эга.

Ёш ихтирочи ушбу лойиҳасини амалга оширишда "Алоқабанк" томонидан молиявий ёрдам олган. Айни пайтда телевизорнинг дастлабки намуналари тайёрланган ва синовдан ўтказилмоқда.

Мутахассислар бу қурилмани маҳаллий технологик салоҳиятнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда. Янги авлод ёшлари инновацион ғоялар ва замонавий ечимлар орқали ўз йўлини топаётгани қувонарли ҳолат.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Самарқандлик йигит сунъий идрокли телевизор яратди