date

Илон Маск компаниялари Apple ва OpenAI'ни судга берди

Илон Маск компаниялари Apple ва OpenAI'ни судга берди

Илон Маскга тегишли Х ва хАI компаниялари Apple ва ОpenAI'ни судга берди. Уларнинг айтишича, бу икки йирик технология компанияси бирлашиб, бошқа рақобатчиларга йўл бермаяпти. Бу эса бозорда адолатли рақобатни бузмоқда.

Суд ҳужжатларида айтилишича, Apple ўз телефонлари ва бошқа қурилмаларига фақат ОpenAI чат-ботини қўшиб қўйган. Шунинг учун бошқа сунъий интеллект дастурлари фойдаланувчиларга етиб бориши қийинлашган. Бу ҳолат ОpenAI'га катта устунлик беради ва бошқаларни орқада қолдиради.

Илон Маск бундан олдин ҳам Apple ва ОpenAI'ни адолатсиз келишувларда айблаган эди. ОpenAI эса бу гапларни “Маскнинг одатий ҳужуми” деб атади. Apple эса ҳозирча бу даъволарга жавоб бермаган.

Маск аслида ОpenAI'ни Сем Алтман билан бирга 2015-йилда ташкил этган эди. Лекин вақт ўтиб, улар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлди ва охир-оқибат рақибга айланишди. Маск ҳозир ўзининг хАI ва Grok каби янги сунъий интеллект дастурларини яратиб, ОpenAI билан рақобат қилмоқда.

Судга топширилган ҳужжатларда айтилишича, Apple ва ОpenAI ўртасидаги махсус келишув нафақат рақобатни камайтирган, балки янгиликларни секинлаштирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Илон Маск компаниялари Apple ва OpenAI'ни судга берди