Facebook ижтимоий тармоғи раҳбарияти АҚШдаги сайловларда сиёсий можароларга олиб келишга улгурган сохта хабарларга қарши кураш стратегиясини тақдим этди, деб ёзади «Дарё».
Компаниянинг янгиликлар билан ишлаш бўйича вице-президенти Жон Хежмен таъкидлашича, ижтимоий тармоқдагилар ёлғон маълумот тарқатилишига қарши кураш зарурлигини тушунади, аммо шу билан бир вақтда Facebook ўзининг ахборот алмашиш учун очиқ майдон сифатидаги ролини сақлаб қолмоқчи.
Дастлаб компания фойдаланувчилар учун ёлғон хабарлар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилиш имкониятини енгиллаштиради. Агар у ҳақда маълум сондаги фойдаланувчилар хабар берса, маълумот текширилиш учун ахборот агентликлари ёки маълумотларни текшириш билан шуғулланувчи бошқа компанияларга йўналтирилади.
Факт сифатида тасдиқланмаган янгиликлар ижтимоий тармоқдан йўқолмайди, бироқ улар «баҳсли» деб белгиланади ва фойдаланувчиларнинг янгиликлар тасмасида пастроқда пайдо бўлади. Бундай янгилик билан бўлишиш мумкин, аммо у ҳолда фойдаланувчи янгиликнинг «баҳсли» эканлиги ҳақида яна бир марта огоҳлантириш олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади