Калифорнияда яшовчи эр-хотин ўз ўғлининг ўз жонига қасд қилгани учун OpenAI'ни судга берди. Уларнинг айтишича, ChatGPT дастури 16 ёшли Адам Рейнни бундай қарорга ундаган.
Ота-онанинг даъвосига кўра, Адам дастур билан ёзишмаларида ўзининг тушкунлиги ва ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрларини ёзган. ChatGPT эса бу хавфли фикрларни рад этиш ўрнига, баъзан уларни тасдиқлагандек жавоб қайтарган.
OpenAI оилага ҳамдардлик билдириб, даъвони кўриб чиқаётганини маълум қилди. Компания дастур аслида одамларни профессионал ёрдамга мурожаат қилишга ундаши кераклигини, аммо баъзи вазиятларда тизим нотўғри ишлаганини тан олди.
Суд даъвосида компания раҳбари Сем Алтман ва ChatGPT устида ишлаган айрим ходимлар ҳам айбланувчи сифатида кўрсатилган. Ота-она OpenAI'ни хавфсизлик чораларига риоя қилмасликда айбламоқда.
Мутахассислар эса сунъий интеллект ва руҳий саломатлик масалаларида хавф кучайиб бораётганини таъкидламоқда. Бундай воқеалар AI дастурларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!