date

Инсон тана ҳароратидан смартфон қувватлаш усули ихтиро қилинди

Инсон тана ҳароратидан смартфон қувватлаш усули ихтиро қилинди

Хитойлик олимлар янги инновацион кашфиёт билан жамоатчилик эътиборини қозонишди. Улар смартфон ва бошқа электрон қурилмаларни инсон танаси ҳарорати орқали қувватлантириш имконини берувчи ноёб технологияни ихтиро қилишди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, тадқиқотчилар махсус резина модда яратишган. Бу материал инсон танасидан чиқадиган иссиқликни электр энергиясига айлантириш қобилиятига эга. Одатда инсон организмининг ўртача ҳарорати 37 даража бўлса, атроф-муҳит ҳарорати эса 20–30 даража орасида бўлади. Шу ҳарорат фарқи орқали энергия ишлаб чиқариш мумкинлиги аниқланган.

Олимларнинг таъкидлашича, мазкур технологиядан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин. Масалан, электр таъминоти йўқ жойларда смартфон ёки бошқа гаджетларни қувватлантириш, тиббий ускуналарни ишлатиш, ҳатто кийим ичига жойлаштириш орқали телефонни доимий равишда қайта қувватлаб туриш имкони пайдо бўлади.

Қолаверса, бу материал нафақат энергия ишлаб чиқаради, балки инсон организми учун қулай ҳарорат муҳитини сақлашга ҳам ёрдам бериши мумкин. Шу тариқа, инсон тана ҳароратидан самарали тарзда фойдаланиш имкони очилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Инсон тана ҳароратидан смартфон қувватлаш усули ихтиро қилинди