Twitter ижтимоий тармоғи қисқа видеолар ёзиш учун мўлжалланган Vine сервиси ишини 2017 йил январда тиклашини маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти. Vine Camera дастурида эски функциялардан ҳаммаси ҳам бўлмайди.
Vine вакиллари ўзларининг Medium’даги блогида Vine Camera дастурида 6 сониялик видеони ёзиш ва уни цикллаштириш имконияти сақлаб қолинишини ёздилар. Ёзувларни алмашиш имкониятига тақиқловлар қўйилади: уларни бевосита Twitter‘да чоп этиш ёки смартфонда сақлаш мумкин бўлади.
Компанияда маълум қилинишича, дастурда бошқа фойдаланувчиларнинг ёзувлари тасмаси ва баъзи ижтимоий функциялар – лайк ва изоҳлар бўлмайди. Vine Camera ёрдамида қилинган эски ёзувлар дастурда ва сервис сайтида очилади.
Октябрда Twitter вакиллари видеосервиснинг "яқин ойларда" ёпилишини айтишган. ОАВ ноябрда компания Vine’ни 10 млн долларга сотмоқчилигини маълум қилган. Бу орада Россиянинг циклланган видеоларни ёзиш сервиси Coub Vine фойдаланувчиларини миграция қилиш функциясини ишга туширган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди