
Япония полиция бошқармаси берган хабарга кўра, мамлакатдаги 82 мингдан ортиқ компьютерлар янгича вирус туридан зарарланган. Мазкур вирус банкдаги ҳисоб эгасининг рухсатисиз бошқа ҳисоб рақамига пул ўтказиб юбориш хусусиятига эга, деб ёзмоқда «РИА Новости».
44 минг компьютер юзлаб интернет провайдерларига вирусга қарши курашишларини сўраб мурожаат қилган. Яна 38 минг компьютер эса жиддий хавф остида бўлиб турибди. Бу компьютерлар чет элдан туриб зарарланган бўлиб чиқмоқда ва натижада маҳаллий полиция Интерпол билан биргаликда суриштирув ишларини олиб бормоқда.
«Ўтган йил мобайнида бир ҳисоб рақамидан бошқа бир ҳисоб рақамига ноқонуний равишда, интернет орқали маблағлар ўтказилгани бўйича 1876та ҳолатлар аниқланган. Бунинг натижасида кўрилган зиён 2,90 млрд иен (тахминан 24 млн доллар) ташкил қилмоқда. Бу тарихий рекорд даражасидаги маблағдир», дейилади полиция баёнотида.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар