date

Нейрон тармоқлар севги оламини сохта қилади

Нейрон тармоқлар севги оламини сохта қилади

Онлайн танишув аллақачон мураккабдек туюларди, энди эса сунъий интеллект уни янада чалкаштириб қўймоқда. Фойдаланувчилар тобора кўпроқ одам эмас, балки нейрон тармоқлар томонидан тузилган “идеал” жумлалар билан суҳбатлашаётганини англаяпти.

Масалан, ҳиндистонлик 27 ёшли Виндя Тажешвар Hinge орқали ёзишар экан, хабарлар ҳаддан ташқари расмий ва сунъий бўлиб кўрингани учун у AI иштирокини сезган. У ёлғиз эмас: кўплаб фойдаланувчилар энди мулоқотда учинчи томон сифатида AI “аралашиб” бораётганидан хавотирда.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёлғизларнинг қарийб тўртдан бири танишув иловаларида аллақачон AI ёрдамидан фойдаланмоқда. Айниқса З авлоди фаол – бу гуруҳнинг ярмига яқини технологияга таянишини тан олган.

Баъзилар буни қулайлик сифатида қабул қилади. Масалан, бизнес-маслаҳатчи Венди Андерсон унинг ChatGPT ёрдамида яратилган профили янада жонли ва самимий чиққанини айтади. Аммо бошқалар фикрича, бу ёндашув энг муҳим омил – ҳақиқийликни йўқотади. Ахир, кичик хатолар, ноқулай паузалар ёки оддий кулгичлар ҳам суҳбатни табиий қилади.

Шу билан бирга, айрим компаниялар бундан ҳам олдинга қадам қўймоқда: янги хизматлар AI нафақат био яратишга, балки мос шерик топиш ва учрашувни брон қилишга ҳам ёрдам беришини ваъда қилмоқда. Мутасаддилар алгоритмлар одамларни ўзларидан кўра яхшироқ “тушунади” дея ишонмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Нейрон тармоқлар севги оламини сохта қилади