NVIDIA ва OpenAI ўртасида сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича янги шартнома имзоланди. NVIDIA компанияси ОпенАИга келгуси йилларда 100 миллиард долларгача маблағ ажратишга тайёр, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.
Маблағлар аста-секин киритилади, чунки янги қувватлар киритиладиган бўлади. Ушбу ҳамкорлик доирасида томонлар 10 гигаваттдан ортиқ қувватга эга бўлган дата-марказлар тармоғини қуришни режалаштирмоқда. Бу марказларда NVIDIA график процессорлари сунъий интеллектга асосланган маҳсулотлар учун керакли инфратузилмани таъминлайди.
Биринчи марказ 2026 йилнинг иккинчи ярмида ишга тушади ва унинг қуввати 1 гигаваттни ташкил қилади. Ишга туширишда NVIDIA Vera Rubin платформаси ишлатилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар