Bloomberg хабарига кўра, OpenAI компанияси ChatGPT чат-ботига ота-оналар назорати функцияларини жорий қилди. Ушбу восита орқали ота-оналар ёшлар учун хизматларни чеклаши ва стресс ҳолатлари ҳақида хабардор бўлиши мумкин.
Функция боланинг электрон поштасига ота-она томонидан юбориладиган таклиф орқали фаоллаштирилади. У орқали овозли режимни, расмлар яратишни ва олдинги суҳбатларга киришни чеклаш имкони яратилади.
Оповещения электрон почта, SMS ёки иловалар орқали юборилади. Шу билан бирга, боланинг шахсий ёзишмалари ота-оналарга узатилмайди.
Бу қарор апрел ойида ўз жонига қасд қилган ўсмир оиласининг суд даъвосидан сўнг қабул қилинди. Ота-оналар чат-бот ўсмирнинг ёзган хатлари асосида фавқулодда ёрдам протоколини ишга туширмаганини даъво қилган.
OpenAI шунингдек, ёшни аниқлаш тизимини ишлаб чиқмоқда, бу келгусида функцияларни чеклашда ишлатилади, деб хабар беради Kursiv Media.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!