22:09 / 23.12.2016
6 294

Японияда дронлар шаҳри барпо этилади

Японияда дронлар шаҳри барпо этилади

Япониянинг Тиба шаҳри пойтахт Токиодан 40 км узоқликда жойлашган. Ҳозирда миллион киши яшайдиган бу шаҳарда янги уйлар фаол равишда қурилмоқда. Бор-йўғи икки йилдан кейин бу ерга 10 мингдан кўпроқ киши жойлашади, улар учун дронлар учун қўниш жойи билан жиҳозланган баланд бинолар қурилмоқда. Уйлар дронлар қўниш жойларидан ташқари, ҳавода ҳаракатланишнинг нозик томонларига ўргатувчи ходимлар ва керакли қурилмалар билан жиҳозланади. Дронлар билан ишлай оладиган операторларни тегишли равишда тайёрлаш учун маҳаллий таълим муассасаларида янги ихтисосликка талабалар қабул қилинмоқда.

Тиба мэри дронлар ёрдамида маҳсулотларни етказиш кекса ёшли одамлар учун яхши ечим бўлиши мумкинлиги айтмоқда. Улардан кўпчилиги ўзлари дўконларга боришга қийналадилар, енгил ва тезкор дрон эса керакли маҳсулотлар, дори-дармон ва буюмларни тўғри қарияларнинг уйларига етказиб бериши мумкин, деб хабар бермоқда Seeker.

Ҳаммаси бўлиб биринчи партияда 200 га яқин дрон ишлайди. Улар шаҳар узра учиб, одамларга жўнатмалар ва харидларни етказиб беришади. Шаҳар маъмуриятининг таъкидлашича, дронларни қўллаш транспорт тизимига тушадиган юкламани 40 фоизга енгиллаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, Тиба мэри янги туманга сайёҳларни жалб қилмоқчи, ахир Япониядаги Олимпиадага ҳам яқин қолди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда дронлар шаҳри барпо этилади