Google собиқ ходимлари сунъий интеллектли киберҳужумларга қарши янги тизим яратди

Кибержиноятчилар сунъий интеллект (AI) имкониятларидан фойдаланган ҳолда электрон почта орқали амалга ошириладиган ҳужумларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Айниқса, шахсий маълумотларга асосланган "спеар пҳишинг" (мақсадли фишинг) хавфи кескин ортган бир пайтда, Google хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбарлари томонидан асос солинган АегисАИ стартапи ушбу таҳдидларга қарши самарали ечим таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
АегисАИ асосчилари Сай Хормаи ва Раян Луо илгари Google компаниясида хавфсиз браузер технологиялари ва reCAPTCHA тизимини ривожлантириш билан шуғулланишган. Уларнинг ўн йиллик тажрибаси шуни кўрсатдики, анъанавий "агар-у ҳолда" мантиқига асосланган хавфсизлик қоидалари замонавий AI томонидан яратилган мураккаб хабарларни тўхтатишда ожизлик қилмоқда. Шу сабабли, стартап ҳар бир хатни инсон каби таҳлил қила оладиган махсус AI-агентларни ишлаб чиқди.
TechCrunch нашрининг хабар беришича, ушбу лойиҳа яқинда Баттерй Вентурес бошчилигидаги инвестиция раундида 36 миллион доллар маблағ жалб қилди. Эндиликда компаниянинг умумий капитали 49 миллион долларга етди. Инвесторлар АегисАИ тизимини эскирган киберхавфсизлик воситалари ўрнини босувчи энг истиқболли технология сифатида кўришмоқда.
AI-ҳужумларнинг хавфли жиҳатлари
Ҳозирги вақтда хакерлар AI ёрдамида фойдаланувчининг ҳамкасблари, жорий лойиҳалари ва ҳатто охирги саёҳатлари ҳақидаги маълумотларни бир зумда тўплаб, ўта ишонарли хабарлар тайёрламоқда. Сай Хормаининг сўзларига кўра, сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилаётган ҳужумлар ҳозирги ҳимоя тизимларининг ярмидан кўпини четлаб ўтмоқда. Бу эса бундай ҳужумларнинг самарадорлиги аввалгига қараганда икки баравар ошганини англатади.АегисАИ тизимининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- Ҳатто энг мураккаб назорат рўйхатлари илғай олмайдиган кичик аномалияларни аниқлаш;
- Парол билан ҳимояланган ёки CAPTCHA ўрнатилган зарарли ПДФ файлларни сканерлаш;
- Хатнинг контекстини таҳлил қилиб, сохта шахс номидан ёзилаётганини фош этиш;
- Ҳужумларни реал вақт режимида, инсон аралашувисиз тўхтатиш.
Бозорда Проофпоинт, Мимекаст ва Абнормал Секуритй каби йирик рақобатчилар мавжуд бўлса-да, АегисАИ асосчиларининг Gmail хавфсизлигини таъминлашдаги улкан тажрибаси уларга устунлик бермоқда. Баттерй Вентурес ҳамкори Дармеш Таккернинг таъкидлашича, киберҳужумлардан ҳимояланиш кўплаб компаниялар учун келгуси йилларда биринчи даражали вазифага айланади.






























Изоҳлар 0
…