Рамкасиз iPhone 8 қандай дизайнда бўлади?

  • 27 декабрь 2016, 21:26
  • 3 794
  • Технология
  • Рамкасиз iPhone 8 қандай дизайнда бўлади?

    Интернет тармоғида iDrop News дизайнерлари томонидан ишланган рамкасиз iPhone 8 концепти пайдо бўлди. Модель кенг тарзда тарқалган рамкасиз Apple флагманига доир хабарлар асосида яратилган.

    Миш-мишларга қараганда, 2017 йилда Apple компанияси янги инновацион флагмандан ташқари, яна иккита такомиллаштирилган, бироқ аввалги қурилмалардан катта фарқ қилмайдиган iPhone 7s ва iPhone 7s Plus смартфонларини ҳам тақдим қилиши мумкин, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Концептга асосан, iPhone 8 флагманининг олд панели бутунлай экран билан қопланади. Аппарат ойнаванд корпус, симсиз зарядлаш технологияси ва 4К аниқлигидаги OLED экранга эга бўлади. Шунингдек, унга инфрақизил кўз ёй сканери ўрнатилиши мумкин. Албатта, буларнинг барчаси ҳозирча тахмин. Аммо, бир нарса аниқки, “Олма” мухлислари ундан анчадан бери янги ва оламшушмул инновацияларни кутишмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Рамкасиз iPhone 8 қандай дизайнда бўлади?