date

NVIDIA энг кичик AI суперкомпьютерни тақдим этди

NVIDIA энг кичик AI суперкомпьютерни тақдим этди

NVIDIA компанияси дунёдаги энг кичик AI-суперкомпьютер — DGX Sparkни тақдим этди. Унинг оғирлиги бор-йўғи 1,2 килограммни ташкил этади.

Яратувчиларнинг таъкидлашича, бу кичик компьютер бутун бошли дата-марказ даражасидаги ишлаш қудратига эга. Ушбу қурилма оддий компьютер имкониятлари етишмайдиганлар учун мўлжалланган.

DGX Spark'нинг нархи 4 минг долларни ташкил этади (тақрибан 51 миллион сўм). Фойдаланувчилар орасида эса қизиқиш кучли: «Контрда неча FPS беради?» деган савол кун тартибида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » NVIDIA энг кичик AI суперкомпьютерни тақдим этди