11:50 / 28.12.2016
6 595

Хитойда 7000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга смартфон тақдим этилди

Хитойда 7000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга смартфон тақдим этилди

Хитойда ноодатий дизайн ва 7000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга Gionee M2017 смартфони тақдим этилди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Смартфоннинг таянч версияси тахминан 1000 доллар (6999 юань), топ версияси эса тахминан 2,5 минг доллар (16999 юань) нархда сотувга чиқади.

Янги қурилма бозорга металлдан ясалган анъанавий корпусда, шунингдек, тимсоҳ терисидан қилинган деталларга эга ҳолда чиқарилади.

Хабарларга кўра, қурилманинг сиғимдор аккумулятори 3500 мА/соат сиғимли иккита модулни бирлаштириш эвазига олинган. Компания ушбу қувват элементлари хавфсизлиги ва узоқ вақт ишлашига кафолат беради.

Шунингдек, смартфон 5,7 дюйм ва 2560×1440 пикселли АМOLED-экран, 6 Гб тезкор ва 128/256 Гб ички хотира, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 653 процессори, 12+13 мегапикселли асосий қўш камера ва 8 мегапикселли олд камерага эга.

Gionee M2017 келаси йилнинг 6 январида сотилишни бошлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда 7000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга смартфон тақдим этилди