Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонлари билан боғлиқ тергов хулосаларини эълон қилади

  • 16 январь 2017, 14:26
  • 4 841
  • Технология
  • Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонлари билан боғлиқ тергов хулосаларини эълон қилади

    Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 23 январь куни Galaxy Note 7 смартфонлари ёниб кетиши билан боғлиқ суриштирув ишларига доир ҳисоботини эълон қилади. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

    "Биз истеъмолчиларнинг ишончини қайта қозониш мақсадида, Galaxy Note 7 ёниб кетиши сабабларини аниқ кўрсатамиз ва навбатдаги чораларни маълум қиламиз", - дея компания вакили сўзларини келтиради агентлик.

    2016 йил сентябрь ойида Samsung компанияси Galaxy Note 7 телефонларини аккумуляторлардаги нуқсонлар туфайли оммавий равишда сотувдан қайтариб олган эди. Кейинроқ, ушбу моделдаги телефонлар ишлаб чиқарилиши бутунлай тўхтатилган ва савдодаги барча қурилмалар қайтариб олинганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонлари билан боғлиқ тергов хулосаларини эълон қилади