14:19 / 17.01.2017
6 585

YouTube’да пул тўлаш орқали трансляцияларга изоҳларни бириктириш имконияти пайдо бўлди

YouTube’да пул тўлаш орқали трансляцияларга изоҳларни бириктириш имконияти пайдо бўлди

YouTube Super Chat деб номланган янги функция ишга туширилишини эълон қилди, деб ёзади "Дарё". У фойдаланувчиларга ўзларининг бевосита трансляцияларидан пул ишлаш имконини беради. Янгилик шарофати билан, томошабинлар ўз изоҳлари бошқа изоҳлар юқорисига жойлашиб, ажралиб туриши учун пул тўлай олади.

Тез орада YouTube’да трансляцияларни кўриш чоғида чат ойнасида доллар белгичасини пайқаш мумкин бўлади. Уни босиш орқали блогерга маълум суммадаги маблағни юбориш мумкин. Сумма қанчалик катта бўлса, изоҳ шунчалик узоқ вақт давомида тепада туради ва у шунчалик кўп белгилардан иборат бўлиши мумкин.

Бундай изоҳ ўзининг алоҳида рангига эга бўлади, шунда трансляция муаллифи у пастга тушиб бораётган вақтда, уни осонлик билан топиб олади. Super Chat томошабинларга видеоблогрларга пул юбориш имконини берган бошқа бир функция — Fan Funding ўрнини эгаллайди.

Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, янги инструмент 18 ёшдан катта, яъни ўз тўлов картасига эга томошабинларга мўлжалланган.

Super Chat’нинг бета-версияси бутун дунё бўйлаб баъзи фойдаланувчилар учун очиқ, 31 январь куни эса ундан янада кўпроқ одамлар фойдаланиши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube’да пул тўлаш орқали трансляцияларга изоҳларни бириктириш имконияти пайдо бўлди