Янги iPhone'ларда симсиз қувватлаш функцияси пайдо бўлади

  • 10 февраль 2017, 18:00
  • 4 629
  • Технология
  • Янги iPhone'ларда симсиз қувватлаш функцияси пайдо бўлади

    KGI Securities'нинг таниқли аналитиги Мин-Чи Куо сўзларига кўра, Apple'нинг янги смартфонларида симсиз зарядка функцияси бўлишини айтиб ўтди. Бу ҳақда MacRumors'га таяниб Кун хабар беради.

    Куо Купертино корпорацияси технологияни қай тарзда амалга оширишни режалаштиргани ҳақида ҳеч нима демаган, бироқ бу функцияга эга биринчи айфонлар бозорга 2017 йилда чиқишини маълум қилган.

    Экспертларнинг қайд этишича, Apple компаниясининг "ақлли" соатларида симсиз зарядка мавжуд бўлиб, шунинг учун ҳам iPhone қурилмаларида мазкур имкониятни пайдо бўлиши анча ҳақиқатга яқиндир. Бундан ташқари, ўтган йили Bloomberg нашри компания гаджетларни масофадан қувватлашга имкон берувчи технология устида тинмай ишлаётганини хабар қилган эди.

    Аввалроқ Мин-Чи Куо 2017 йилда Apple смартфонларнинг бирданига уч моделини ишлаб чиқаришини хабар қилган эди. Унинг тахминига мувофиқ, iPhone ўзининг янги тўпламида бирданига икки хил 5,5 дюймли версияни тақдим этди: улардан бири — стандарт LCD дисплей, бошқаси OLED экранга эга бўлади. Ҳар бир смартфонга икки модулли камера ўрнатилади. Кичик модель iPhone 8 эса 4,7 дюймли LCD экраном ва одатий фотомодул билан жиҳозланади.

    Бундан ташқари, аналитикнинг маълум қилишича, корпорация хавфсизликни таъминлаш учун илғор биометрик технология жорий қилади. Одатий Touch ID ўрнига Apple'нинг янги смартфон ва планшетлари ўз эгаларини юзни идентификация қилиш ёрдамида аниқлайди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Янги iPhone'ларда симсиз қувватлаш функцияси пайдо бўлади