date

TikTok энди саёҳатларни бевосита илова ичида брон қилиш имконини беради

TikTok endi sayohatlarni bevosita ilova ichida bron qilish imkonini beradi

TikTok компанияси фойдаланувчиларга меҳмонхоналар, диққатга сазовор жойлар ва турли хизматларни бевосита илова ичида қидириш ҳамда брон қилиш имконини берувчи TikTok ГО хизматини ишга туширди. Ҳозирча АҚШда 18 ёшдан ошган фойдаланувчилар учун тақдим этилган ушбу функция видеолар, қидирув тизими ва жойлашув саҳифалари орқали саёҳат йўналишларини топишга ёрдам беради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Янги хизмат Booking.com, Эхпедиа, Виатор, ГетЁурГуиде, Тиқетс ва Trip.com каби йирик платформалар билан ҳамкорликда йўлга қўйилди. Контент яратувчилар ўз видеоларига брон қилиш ҳаволаларини қўшишлари ва шу орқали комиссия ҳамда махсус кампаниялар эвазига даромад олишлари мумкин.

TikTok ГО платформанинг фойдаланувчиларни илова ичида узоқроқ ушлаб туриш стратегиясининг бир қисмидир. Худди 2023-йилда ишга туширилган TikTok Шоп каби, бу янгилик ҳам фойдаланувчиларни ташқи сайтларга ўтмасдан, барча жараёнларни илова ичида якунлашга ундайди.

Ушбу қадам TikTok'ни Google билан рақобатда янада кучайтиради. Кўплаб фойдаланувчилар қидирув тизими сифатида Google ўрнига TikTok'дан фойдаланаётган бир пайтда, компаниянинг сайёҳлик бозорига кириб келиши Google Maps ва қидирув хизматларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

TikTok УСДС Жоинт Вентуре бош директори Адам Прессернинг сўзларига кўра, TikTok ГО илҳом олиш лаҳзасини бизнес билан бевосита боғлайди. Бу эса нафақат контент яратувчилар, балки маҳаллий бизнес вакиллари ва бутун ҳамжамият учун янги имкониятлар эшигини очади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » TikTok энди саёҳатларни бевосита илова ичида брон қилиш имконини беради