Vimpelcom компанияси 2016 йилга доир молиявий ҳисоботида “Билайн” брендининг номи ўзгариши ҳақида маълум қилди.
2016 йилнинг ноябрида Италияда VEON платформаси муваффақиятли ишга туширилган эди. Ҳисоботда қайд этилишича, 2017 йилнинг охиригача барча мамлакатларда VEON интернет платформаси ишга туширилади.
VimpelCom компаниясининг бош ижрочи директори мазкур янгиликка қуйидагича изоҳ берди:
"Бугун VimpelCom компаниясида VEONнинг янги ва ажойиб даври бошланади. Бренднинг қайта номланиши телекоммуникация компаниясининг глобал технологиялар етакчилигига бўлган интилишини намоён этади.
Биз VEON фойдаланувчиларига платформада янгидан-янги хизматларни тақдим этувчи STUDIO+, Deezer ва Mastercard билан глобал ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнунмиз".
Бренднинг янги номи компания акциядорларининг 30 март куни ўтказиладиган мажлисида тасдиқланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Vimpelcom Ltd дунёнинг йирик интеграциялашган алоқа операторларидан бири ҳисобланади. У Россия, Италия, Жазоир, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Бангладеш, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Грузия ва Лаосда активларга эга. Vimpelcom компанияси "Beeline", "Киевстар", Wind, Djezzy, Mobilink ва Banglalink брендлари остида хизмат кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди