02:27 / 21.05.2015
7 395

Samsung компанияси июлда Galaxy Note 5 ни илк бор намойиш қилиши мумкин

Samsung компанияси июлда Galaxy Note 5 ни илк бор намойиш қилиши мумкин

Samsung компанияси ўзининг навбатдаги флагман қурилмасини кутилгандан олдинроқ чиқарадиганга ўхшайди. Гап июлда илк бор тақдим қилиниши мумкин бўлган Galaxy Note 5 смартфони ҳақида кетмоқда. Қурилма режадагидан аввал ишлаб чиқилгани туфайли унинг тақдимотини эртароқ ўтказишга қарор қилинди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Galaxy Note 5 нинг олдинроқ чиқарилиши Samsung га сентябрда чиқарилиши кутилаётган iPhone 6s ва 6s Plus смартфонлари устидан устунлик бериши мумкин.

Бироқ қизиғи бу эмас, балки Galaxy Note 5 да қўлланадиган технологиядадир. ОАВларда бир неча бор Samsung ёзга мўлжал қилган ҳолда Ultra-HD кўрсатиш қобилияти (2160 x 3840 пиксель)га эга AMOLED-дисплейларни оммавий равишда ишлаб чиқаришга тайёрлаётгани айтиб ўтилган эди.

Маълумотларга кўра, Galaxy Note 5 нинг оддий версияси 5,89 дюймли экран билан, Note 5 edge версияси эса 5,78 дюймли экран билан жиҳозланади.

Смартфон экрани бундай ўлчам ва кўрсатиш қобилиятида ҳаддан ташқари зич, яъни 700 ppi дан кўпроқ пикселларни олади. Бу исталган стандартдан кўра устунроқ ҳисобланади. Бундай экранлар 4K-контентни кўриш ва виртуал реалликка чўмиш учун идеал ҳисобланади.

Note 5, шунингдек, Galaxy S6 смартфонидаги каби Samsung Exynos чипсети билан жиҳозланиши тахмин қилинмоқда. Қурилманинг қалинлиги 7,9 мм ни ташкил қилади. Манбаларнинг айтишича, аккумулятор батареяси ҳажми 3220 дан 4100 мА-соатгача оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung компанияси июлда Galaxy Note 5 ни илк бор намойиш қилиши мумкин