VimpelCom номини VEON‘га ўзгартиришни режалаштирмоқда, Unitel Beeline бренди остида Ўзбекистондаги фаолиятини давом эттиради

  • 02 март 2017, 15:30
  • 4 292
  • Технология
  • VimpelCom номини VEON‘га ўзгартиришни режалаштирмоқда, Unitel Beeline бренди остида Ўзбекистондаги фаолиятини давом эттиради

    Дунёдаги абонентлари сони бўйиша олтинчи ўриндаги VimpelCom Ltd. телекоммуникатсион компанияси акционерларнинг навбатдан ташқари мажлисида номини VEON‘га ўзгартириш ҳақидаги саволни кўриб чиқади.

    “VimpelCom ребрендинг ўтказмоқда, 30 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари мажлисда акционерлар мақуллашса, ўз номини VEON‘га ўзгартиради”, – деб 27 феврал куни эълон қилиган расмий хабарда айтилган.

    Номнинг ўзгартирилиши компаниянинг 2017 йилнинг сўнгига қадар VEON интернет-платформасини ишга тушириш стратегиясини тезлаштириш мақсадини белгилайди. Бундан ташқари, VimpelCom II чоракда Амстердамдаги Euronext‘да такрорий листинг ўтказишни режалаштирмоқда.

    VimpelCom фаолият юритаётган мамлакатлардаги операцион компанияларнинг брендлари ўзгармайди, шунда VEON ўз стратегиясини оммага олиб чиқиш учун мазкур савдо белгиларининг юқори даражадаги таниқлилигидан фойдаланишни режалаштирган. VEON Beeline, WindTre, Djezzy, Jazz, Kyivstar вa Banglalink савдо белгилари ва уларнинг бозор етакчилари мақомига таянади.

    Воқеани шарҳлар экан, МЧЖ Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков белгилаб ўтди: “Акционерлар томонидан ребрендинг амалга оширилиши ҳақида ечим қабул қилинса, бу фақат VimpelCom Ltd.га тегишли бўлади. Бизнинг компаниямиз Ўзбекистонда Beeline бренди остида фаолиятини давом эттиради”.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » VimpelCom номини VEON‘га ўзгартиришни режалаштирмоқда, Unitel Beeline бренди остида Ўзбекистондаги фаолиятини давом эттиради