Америка Қўшма Штатларидаги смартфон бозори жаҳон смартфон ишлаб чиқарувчилари учун муҳим савдо нуқталаридан бири. Американинг comScore халқаро таҳлилий компанияси АҚШ смартфон бозорига оид маълумотларни маълум қилди. Бу статистик маълумотлар 2016 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотларга асосланган, деб ёзади "Terabayt" сайти.
Унга кўра, фойдаланилаётган смартфон брендлари орасида Apple айфонлари яққол пешқадамлик қилган. Мамлакатнинг 200 миллион фуқароси ёки 44,6 фоиз аҳоли вакиллари «олма» смартфонидан фойдаланар экан. Машҳурлик бўйича кейинги ўрин Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси Samsung компаниясига насиб қилган. Фойдаланилаётган смартфонлар орасида унинг улуши 28 фоизни ташкил қилади.
Таҳлилчиларнинг тасдиқлашларича, америкаликларнинг янги йил ва рождество байрамлари арафасида бир-бирларига iPhone совға қилишлари миллий анъанага айланган. Натижада, ҳар ййили айни шу мавсумда айфон фойдаланувчилари сони 2-3 фоизга ошади.
АҚШ фуқаролари ўртасида энг оммалашган навбатдаги бренд LG смартфонларига тегишли ва унинг улуши 10,3 фоиз. Кейинги ўринлар 4,3 ҳамда 2,3 фоиз билан Motorola ва HTC брендларига насиб қилган. Фойдаланилаётган мобиль операцион тизимлар бўйича АҚШда Android тизими пешқадамлик қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди