Telegram’да қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлди

  • 31 март 2017, 08:08
  • 5 115
  • Технология
  • Telegram мессенжерида қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлди, деб ёзади Дарё нашри.

    Ҳозирча Ғарбий Европа фойдаланувчиларигина қўнғироқ қилишлари мумкин, қолган минтақалар кейинчалик қўшиб борилади.

    Telegramда сизга кимлар қўнғироқ қилиши мумкинлигини созлаш мумкин: ҳамма, ҳеч ким ёки танишлар рўйхатидаги абонентлар, шунингдек, алоҳида бир фойдаланувчини қўнғироқ қила олиши мумкин бўлганлар рўйхатидан чиқариб ташлаш мумкин.

    Дастурчиларнинг ваъда беришича, барча қўнғироқлар шифрланган. Айнан қўнғироқ қилган инсон билан гаплашаётганизни аниқлаш учун экрандаги эмодзиларни таққослаш кифоя.
    Telegram’да қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлди
    Бу каби қўнғироқ қилиш имконияти WhatsApp, Facebook Messenger, Skype ва бошқа шу каби мессенжерларда мавжуд эди. Telegram’дан ойига 100 миллион киши фойдаланади, WhatsApp ва Facebook Messenger’нинг фойдаланувчилари сони бир миллиардга етади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Telegram’да қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлди