
Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчиларга солиқ тўловчи идентификацион рақами (СТИР — ИНН) ни аниқлаш имконини берувчи янги хизматни ишга туширди. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг «СТИРни аниқлаш ва гувоҳномасини шакллантириш» деб номланган янги хизмати ёрдамида фойдаланувчининг СТИРи ҳақида бир зумда маълумот олиш мумкин.
Шунингдек, хизмат «Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхатга олинганлик ва солиқ тўловчига идентификацион рақам берилиши тўғрисидаги гувоҳнома»ни чоп этиш учун маълумотномани шакллантиришга ёрдам беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар