2015 йил 3 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline роуминг географияси кенгайгани ҳақида хабар беради. Ҳамкорлик шартномаси Ooredoo компанияси билан тузилди, унинг натижасида Beeline абонентлари Мьянма Республикасида GPRS-роумингдан фойдаланишлари мумкин.
“Туризм ва бизнес доирасида мижозларимиз учун қизиқ бўлган дунёнинг турли нуқталарида абонентларимизни ишончли алоқа билан таъминлашга ҳаракат қиламиз. Ooredoo билан ҳамкорлигимиз ва Жанубий Шарқий Осиёда кенгайишимиз, мижозларимиз доимо алоқада қолишларига, шунингдек мобил Интернетдан фойдаланишларига имкон яратади” – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев.
Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бери Ўзбекистонда биринчи рақамли роуминг-оператор ҳисобланади. Компания, шунингдек овозли роуминг (184 та мамлакатда 485 та оператор), GPRS-роуминг (157 та мамлакатда 354 та оператор), 3G-роуминг (147 та мамлакатда 285 та оператор) ва CAMEL-роуминг (100 та мамлакатда 214 та оператор) сегментлдарида ҳам етакчилик қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди