date

Yandex компаниясининг Игромир сервиси ўйинлар нашр этишни бошлайди

Yandex компаниясининг Игромир сервиси ўйинлар нашр этишни бошлайди

Yandex жамоаси Игромир сервисининг кенгайиши ҳақида эълон қилди. Эндиликда ушбу платформа таркибига Плюс Стюдия ўйин нашриёти ҳам қўшилди. Шу тариқа, мавжуд булутли гейминг ва рақамли маҳсулотлар дўкони йўналишлари энди нашриёт фаолияти билан тўлдирилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги бўлинма доирасида аввалроқ Плюс Стюдия томонидан анонс қилинган ўйинлар, жумладан, 2027-йилда барча платформалар, хусусан Стеам учун чиқарилиши режалаштирилган “Война Миров: Сибир” ва “Киберслав: Затмение” лойиҳалари илгари сурилади ва оммага тақдим этилади.

Бундан ташқари, яқин вақт ичида Игромир таркибида Кинопоиск | Игри таҳририяти негизида яратилган янги медиа-ресурс иш бошлайди. Ушбу нашр ўйин саноатидаги асосий воқеалар ва тенденцияларни ёритишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Yandex компаниясининг Плюс Гейминг лойиҳаси 2026-йил апрель ойида бета-тест босқичидан чиқиб, Игромир номини олган эди. Ўшанда у булутли гейминг ва рақамли товарлар витринасини бирлаштирган мустақил сервис сифатида фаолият юрита бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Yandex компаниясининг Игромир сервиси ўйинлар нашр этишни бошлайди