date

Тианжоу-9 юк кемаси орбитал станциядан ажралиб чиқди

Tianzhou-9 yuk kemasi orbital stansiyadan ajralib chiqdi

Хитойнинг Тианжоу-9 юк кемаси мамлакат орбитал станциясидан муваффақиятли ажралиб чиқди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди. Яқин вақт ичида кема бошқариладиган тартибда орбитадан қайтиш жараёнини амалга оширади. Бу ҳақда Ixbt.kom хабар беради.

Қайтиш жараёнида конструкциянинг асосий қисми атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетади. Қолган парчалар эса олдиндан белгиланган хавфсиз денгиз ҳудудига йўналтирилади. Бу каби жараён юк кемалари ўз миссиясини якунлагандан сўнг амалга ошириладиган стандарт тартиб ҳисобланади.

Тианжоу-9 2025-йил 15-июльда учирилган бўлиб, станцияга экипаж учун зарур бўлган озиқ-овқат, жиҳозлар ва бошқа юкларни етказиб берган эди. Хитойнинг орбитал станцияси тахминан 400 км баландликда жойлашган.

Мазкур станция 2022-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва у 3 нафар космонавт учун мўлжалланган (ротация даврида 6 нафаргача). Станция илмий ва халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун босқичма-босқич кенгайтирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тианжоу-9 юк кемаси орбитал станциядан ажралиб чиқди