Pentagon UAP бўйича янги ҳужжатларни эълон қилди, аммо олимлар буни рад этмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги номаълум аномал ҳодисалар (UAP) бўйича навбатдаги ҳужжатлар тўпламини ошкор қилди. Расмийлар ушбу қадам шаффофликни таъминлашга қаратилганини таъкидлашса-да, мутахассислар эълон қилинган маълумотларда ҳеч қандай сенсация йўқлигини айтишмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Астрофизик Адам Франкнинг сўзларига кўра, тақдим этилган материаллар асосан хира видеоёзувлар, кузатувлар ҳақидаги ҳикоялар ва аввалдан маълум бўлган архив маълумотларидан иборат. UAP атамаси бугунги кунда оддий «UFO» тушунчаси ўрнига ишлатилиб, стандарт усуллар билан изоҳлаб бўлмайдиган барча ҳодисаларни қамраб олади.
Сўнгги йилларда собиқ ҳарбийлар ва сиёсатчиларнинг номаълум технологиялар ҳамда биологик намуналар топилгани ҳақидаги баёнотлари туфайли ушбу мавзуга қизиқиш ортди. Бироқ Франк таъкидлашича, агар ҳақиқий моддий далиллар мавжуд бўлса, улар илмий экспертизадан ўтказилиб, нуфузли журналларда чоп этилган бўларди.
Олимнинг фикрича, эълон қилинган ҳужжатларнинг бир қисми умуман UAP'га алоқадор эмас, балки оддий маъмурий ёки тарихий ҳисоботлардир. Бу ҳолат Pentagonнинг ҳаракатларини сирни очишдан кўра, кўпроқ бюрократик ҳисобот бериш жараёни сифатида баҳолашга асос бўлмоқда.
Адам Франк жамиятни сенсацион талқинлардан воз кечиб, ҳақиқий астрономия ва физикага эътибор қаратишга чақирмоқда. Унинг сўзларига кўра, коинотда экзопланеталар ва юлдузлар шаклланиши каби ўрганилиши керак бўлган кўплаб ҳақиқий сирли жараёнлар мавжуд.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!