Ҳонор 600 Моллй Эдитион: 200 MP камера ва 8000 нит ёрқинликдаги янги смартфон

1 дақиқа ўқиш352
Ҳонор 600 Моллй Эдитион: 200 MP камера ва 8000 нит ёрқинликдаги янги смартфон
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Honor компанияси Буюк Британияда Поп Март бренди билан ҳамкорликда яратилган махсус «Моллй Эдитион» моделини ўз ичига олган Honor 600 смартфонлар туркумини тақдим этди.
  • Рассом Кенни Вонг томонидан яратилган «кўк кўзли қиз» персонажи услубида безатилган Моллй Эдитион модели 512 GB хотира билан 1000 фунт стерлинг нархида сотувга чиқарилди.

Ҳонор компанияси Буюк Британияда Ҳонор 600 смартфонлар туркумини тақдим этди. Янги қаторда Поп Март бренди билан ҳамкорликда яратилган махсус «Моллй Эдитион» модели алоҳида ўрин тутади. Бу бренднинг халқаро бозорда тақдим этган илк дизайнерлик смартфони бўлиб, у ўзининг ноёб визуал услуби билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Моллй Эдитион модели нафақат ташқи кўриниши, балки тизим интерфейси, фон расмлари ва УИ элементлари билан ҳам рассом Кенни Вонг томонидан яратилган машҳур «кўк кўзли қиз» персонажи услубида безатилган. Қурилма 512 GB хотира билан 1000 фунт стерлинг нархида сотувга чиқарилди ва харидорларга қўшимча совғалар ҳамда чегирмалар тақдим этилади.

Техник жиҳатдан Ҳонор 600 6,57 дюймли АМОЛЕД экран, 120 Гтс янгиланиш тезлиги ва 8000 нит ёрқинлик билан жиҳозланган. Смартфон Snapdragon 7 Ген 4 платформаси, 12 GB тезкор хотира ҳамда 200 MP асосий камерага эга. Шунингдек, қурилма IP69 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган.

Сунъий интеллект имкониятлари қаторида фотосуратларни қисқа видеоларга айлантирувчи AI Имаге то Видео 2.0 функцияси мавжуд. 6400 мА/соат сиғимли аккумулятор ва 80 Вт тезкор қувватлаш технологияси фойдаланувчиларга узоқ муддатли ишлаш имконини беради.

Ҳонор 600 Pro версияси эса янада кучли Snapdragon 8 Элите процессори, 3,5 каррали оптик зумга эга 50 MP қўшимча камера ва 50 Вт симсиз қувватлаш имконияти билан фарқланади. Иккала модел ҳам замонавий мобил технологиялар ихлосмандлари учун юқори унумдорликни вада қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?